Ажабо! Қорақалпоғистонда ҳаво ҳам сотилмоқда!

0

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 7 феврал кунги «Ички туризмни фаол ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3514-сонли қарорининг белгиланган талабларининг ижросини таъминлаш бўйича жойларда бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда, деб ёзади Kruz.


Нашрнинг қайд этишича, Қонликўл туман «Қонликўл» посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида «Aydos Diyorbek» хусусий корхонаси томонидан «Орол денгизи минтақаси ҳавоси» консерваланган сувенири ишлаб чиқарилмоқда.


Консерва қилинган ҳаво – ўз ичига турли хил ҳиссиётларни тўплаган асл сувенир ҳисобланади.

Сувенирни сотиб олган турист фақат консервадаги ҳавони эмас, балки Қорақалпоғистон, Орол денгизи ҳудудлари ҳақидаги хотираларини ҳам ўзи билан бирга олиб кетади, дейилади хабарда.