КЎМИРДА ПИШГАН КАБОБ ОДАМ ОРГАНИЗМИ УЧУН ЗАРАР ЭКАН…

0

 

Хитойдаги Цзинань университети олимлари тадқиқотлар натижасида кўмирда пишган кабоб инсон организми учун ўта хавфли эканини аниқлашди. Маълум бўлишича, куяётган кўмирдан тараладиган полициклик углеводород иси пишган кабоб билан бирга инсон организмига кириб боради. Жумладан, ўпка ва терига ёпишиб олади. Айниқса, бу иснинг терига ёпишиб олиши ҳаддан ташқари хавфли ҳисобланади. У келгусида одамни турли кўринишдаги онкологик хасталикларга дучор этади. Тўғри, кабоб пишираётган одам енги узун кўйлакда бўлса, ис терига ёпишмаслиги ҳам мумкин. Лекин бу тахмин холос. Шундай бўлган тақдирда ҳам пишган гўшт билан организмга кириб борган углеводороднинг ўзи етарли деяверинг.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: