КУН КУЛГИСИ… (Муҳиддин қизиқ бисотидан)

0

 

* * *

 

 

Қўқондаги жиннихонада бир жинни камалак кўтариб кетаётганмиш. Бош врач кўриб қолиб сўрабди:

— Қайга кетяпсан?

— Урушга.

— Ўқинг йўқ-ку!

— Душман томондан кеп қолар.

— Келмаса-чи?

— Ие, келмаса, уруш бўлмайди-ку!

 

 

* * *

 

 

Икки эркак жиннихона рўпарасида муштлашаётса, жиннилар деразадан қараб бақираётганмиш:

— Ур! Жағини синдир! Оч биқинига теп!..

Эркаклар муштлашишдан тўхтаб, бир-бирига дебди:

— Э, анави жинниларни қара, бизни масхара қиляпти! Шуларга кулги бўлмайлик муштлашиб!..

Шундан кейин эркаклардан бири йўлнинг у четига, иккинчиси бу четига турволиб, бир-бирига бақира кетибди:

— Вей, мен сени одам деб юрсам, ғирт ҳўтик экансан-ку-а?!.

— Мен бўлсам, сени одам деб юрсам, ғирт эшак экансан!

Шунда жиннилар уларнинг қичқриғини эшитиб баравар бақираётганмиш:

— Ия-я, анавилар ота-болайкан!

 

 

* * *

 

 

Жиннихонага сартарош келибди. Шунда бир жинни бошқасига дебди:

— Кел, сенинг бошингга мих қоқиб қўяман! Анави сартарош сочингни оламан деганда, машинкаси михга тегиб бузилиб қолади, роса куламиз!

— Бўпти.

Жинни каттакон михни унинг бошига қўйиб энди болға билан ураман деб турса, жинни бақирибди:

— Вей, жинни, болғангни михга ураман деб бошимга урволмагин тағин!

О. ҲАЙИТ тайёрлади