ТАЙВАННИНГ «HTC» КОМПАНИЯСИ «U12+» СМАРТФОНЛАРИНИ СОТУВГА ҚЎЙДИ…

0

Расмий хабарларга кўра, янги смартфон 6 дюмли «SuperLCD» дисплейга эга. У «Qualcomm Snapdragon 845» процессори асосида ишлайди. Тезкор хотираси 6 ГГ байт, 64-128 ГГ байтли флэшкаларни сира қийналмасдан ўқийди. Асосий камераси иккита. Бири 12-Мп кенгбурчакли, иккинчиси эса 16-Мп телефотомодулли қувватга асосланган. Тест синовларида янги смартфоннинг асосий камераси 103 балл тўплаб, фақат «Huawei P20 Pro» смартфонига имкониятни бой берди холос.

Смартфон эгасининг қўлини осонгина танийди. Шунга қараб сиз смартфонни қайси қўлингизда ушласангиз, ўшанга мослаб хотирасига жойланган дастурлардан фойдаланишингизга кенг йўл очиб беради. Бундан ташқари, фронтал камераси ҳам иккита. Смартфон «Андроид-8. 0» тизимида ишлайди. У чанг, сувдан ҳимояланган. Бармоқ излари ва суратга асосан блокдан чиқарувчи алоҳида дастурлар билан жиҳозланган.

Дўконларда смартфоннинг 64 гг байтли флэшкаларни ўқий оладиган тури 799 доллар, 128 ГГ байтли флэшкани ўқишга мослашгани 849 доллардан сотиляпти.

newsru. com

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади