ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ!!!

0

 

 

ГАРОВДАГИ ЧАҚАЛОҚ

 

 

Бу воқеа Иерусалимда содир бўлган. Бир аёл уч эгизакни дунёга келтирди. Туғруқхона хизмати учун у жами 2150 доллар миқдорида ҳақ тўлаши лозим эди. Бахтга қарши аёл қашшоқликда умр кечираркан. Бунча пулни бир мартада тўлай олмаслигини айтиб туриб олди. Туғруқхона мутасаддилари эса сира ўйлаб ўтирмай, уч эгизакнинг бирини гаров сифатида олиб қолди. Мана, энди ўша аёл Исроил адлия вазирлигининг туғруқхонадагилар чақалоқни гаровда ушлашга ҳақлими-йўқми деган мазмундаги қарорини кутмоқда.

 

 

 

МИЖОЗНИНГ ВАЗНИГА ҚАРАБ ҲАҚ ОЛУВЧИ МЕҲМОНХОНА

 

 

Берлиндаги меҳмонхоналардан бирининг эгаси мижозларнинг вазнига қараб ҳақ олишга ўрганган экан. Номерга киришдан олдин барча мижозлар олдин тарозига чиқиб вазнини ўлчатаркан. Бир кило вазн учун меҳмонхона эгаси мижоздан 50 евроцент ҳақ оларкан. Қайси мижоз вазни бўйича ҳақ тўлашни истамаса, меҳмонхонадагилар ўртача тариф сифатида белгиланган суммани қуртдай қилиб санаб олишаркан. Бу ҳақ барибир вазн асосида белгиланган. Яъни, мижоз ўзи билмаган ҳолда 78 килограмм вазн миқдоридаги ҳақни тўлашга мажбур бўлган. Орадан маълум вақт ўтгач, мижозлар юқори ташкилотларга шикоят билан мурожаат қила бошлагач, меҳмонхона эгаси жиноий жавобгарликка тортилди. Меҳмонхона эса ёпиб қўйилди.

 

 

ЖАСУР ВА МАТОНАТЛИ ИЛОН ҚИСМАТИ

 

 

Бир германиялик аёл Филиппинга дам олиш учун борганди. Ортга қайтаётиб, кийимлар солинган сумкасига илон кириб олганини пайқамабди. Самолёт Филиппиндан Германиягача 10 соат учган. Самолёт ҳавога кўтарилгач, юкхонадаги ҳарорат -1 даражагача совиган. Илон бунга ҳам бардош берган. Аёл уйга қайтгач, сумкадаги барча кийимларни кир машинасига солган-у, ускунани ёққан. Илон шўрлик +50 даражадаги иссиқда қолиб кетган. Машина кийимларни жами 1200 маротаба айлантирган. Аёл кирлар ювиб бўлингач, кир ювиш машинасини ўчириб ичидагиларни ташқарига чиқариб олди. Не кўз билан кўрсинки, кийимлар орасида чалажон аҳволга келиб қолган каттагина илон буралиб ётарди. Тезда жониворларни ҳимоя қилиш хизматига хабар берди. Айтишларича, илонни бир ҳафта деганда аранг ўзига келтиришибди. Ветеринарлар бу жасур илонга «Жасур» дея лақаб ҳам қўйишибди ва ҳайвонот боғига олиб бориб топширишибди.

              krugozors. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: