ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Одам умри давомида ўртача 35 тонна сув ичади.

 

 

2. Сигир сути таркибида мавжуд оқсиллар организмдаги ўта кучли заҳарни ҳам зарарсизлантира олиш хусусиятига эга. Шу сабабли соғлиқ учун зарарли жойларда ишловчиларга ҳар куни текинга сут тарқатилади.

 

 

3. Ҳали тиббиёт мавжуд бўлмаган, қон томирлар, қон айланиши ҳақида ҳеч ким ҳеч қандай тушунчага эга бўлмаган пайтларда одамлар қон чап қўлдаги жимжилоқдан юракка қадар битта томир бўйлаб чопиб боради деб ҳисоблашган. Никоҳ узугини чап қўл жимжилоғига тақиш урфи ҳам худди шундан келиб чиққан.

 

 

4. Бундан бир неча ўн йиллар илгари рулетка ўйинининг ашаддий ишқибозларидан бири бўлмиш америкалик эркак бисотида борини, кийимларидан тортиб ейдиган овқатигача сотди ва 136 минг доллар пул йиғди. Унинг орзуси бир марта бўлсин Лас-Вегасга бориб рулетка ўйнаш эди. Таваккал ҳамма пулини киссага уриб Лас-Вегасга жўнади. Ишонасизми, биринчи ўйиндаёқ йиғган пулини ўзига қайтаришдан ташқари, яна шунча пул ҳам орттириб уйга қайтди.

 

 

5. Лобстер (қисқичбақасимонлар) ларнинг мияси томоғида, асаб тизими қорнида, тишлари ошқозонида, буйраги бошида жойлашган. Бундан ташқари, лобстерлар товушни оёқлари орқали эшитади, емиш таъмини панжалари ёрдамида аниқлайди. Улар ҳам одамлар каби чапақай ва ўнақайга бўлинган.

 

 

6. «Мерседес» автомобили 40 минг доллар туради. Вазни 2 тоннага тенг. Демак, унинг ҳар бир килограмми 20 долларданга тўғри келади. Спорт велосипедининг баҳоси 1500 долларга тенг. Вазни 7 килограмм. Демак, ҳар бир килоси 200 долларданга тўғри келади. Хулоса қандай? Албатта, велосипед «Мерседес»дан 10 баробар қиммат тураркан.

 

 

7. Битта қурбақа уч ойлик ёз мавсуми давомида жами 10 минг донадан зиёд қумурсқа ейди.

 

 

8. Ҳиндистон, Тайланд ва Хитойда одамлар ҳар йили бир миллионга яқин мушукни еб битиради.

 

 

9. Хандон пистанинг организм учун фойдасини ҳамма билади. Аммо бу маҳсулотни меъёридан кўп ейиш тавсия этилмайди. Ҳар бир одам кунига 15 донагина писта ейиши мумкин. Шунда писта ошқозон билан боғлиқ хасталиклар, нафас йўллари, камқонлик, гепатитни даволашда асқотади. Ҳомиладор аёллар ҳам бошқоронғилик даврида писта истеъмол қилса, фойдадан холи бўлмайди.

 

 

10. Банан таркиби «В6» витаминларига бой. Бу витамин эса аъло кайфиятни таъминлашда тенгсиздир. Банан лотинчада «musa sapientum» деб номланган. Таржима қилинганда, «ақлли одамнинг меваси» маъносини беради.

 

интересные-факты. com

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади