ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ!..

0

 

 

1. Илк стомотологлар сифатида эрамиздан аввалги етти мингинчи йилда яшаган Инд водийси вакиллари эътироф этилади. Улар ип ёрдамида тиш олишган, агар тишни мустаҳкамлаш зарур бўлса, соғ тишга ўша ипни боғлаб қўйган ҳолда иш олиб боришган. Пломба фил суягидан тайёрланган. Тишларни арралаш, текислашда ҳам фил суягидан тайёрланган ўткир ускуна қўл келган.

2. Америкада 2 долларлик пул ҳам бор экан. Аммо уни америкаликлар бахтсизлик келтирувчи пул сифатида ёмон кўришади. Шу сабабли маошга ҳам, қайтимга ҳам 2 долларлик пул қўшиб берилмайди.

3. Бразилиянинг Пара шаҳрида яшовчилар соатни телевизор ё радиодан эмас, балки ёмғирга қараб тўғрилашади. Сабаби, бу ерда кучли ёмғирлар доим куннинг аниқ бир вақтида бошланаркан.

4. Статистик маълумотларда кўрсатилишича, ҳар бир француз йилига 67 килограмм миқдорда нон истеъмол қиларкан. Бу бутун Европа билан таққослаганда, энг юқори кўрсаткич демакдир.

5. Қадимда никарагуаликлар вулқонга гўзал қизни ташлашса, у уйғониб ер юзига офат ёғдиришдан тийилади деб ҳисоблашган. Шунинг учун бўлса керак, орадан юз йиллар ўтиб бу ҳудудларда гўзал қизнинг ўзи қолмаган экан.

6. Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда светофор умуман йўқ. Бу ишни регулировкачи қизлар адо этади. Аммо регулировкачи бўлиб ишга жойлашишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун махсус тайёргарликдан ўтишдан ташқари, қиз жуда гўзал бўлиши лозим.

7. Алоқачи кабутарларнинг замонавий турлари соатига 140 километр тезликда парвоз қилади. Улар босиб ўтадиган масофа ўртача 3 минг километрга тенг.

8. Бегемотнинг тери ташқаридан келадиган ультрабинафша нурларни ютиб, хожасининг баданини қуёш тиғидан сақловчи крем каби ҳимоя қилади.

9. Капалакларнинг юраги ҳам, қон томирлари ҳам йўқ. Орқасида биттагина белтомир деб аталадиган томирча мавжуд бўлиб, барча аъзоларга ҳаёт бахш этиб туради.

10. Коко Шанел ўлимидан олдин алоҳида жамғарма тузган ва ўша кундан эътиборан атирлардан олинадиган фойданинг маълум бир қисми ўша жамғармага ўтказиб турилган. Шанел хоним жамғармадаги пуллар ёш рассомлар ва ёзувчиларни қўллаб-қувватлаш учун сарфланишини васият қилган.

nz1. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади