Болалар 5 ёшдан мактабга боришлари мумкин

1

Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги болаларни мактабларнинг биринчи синфга қабул қилиш бўйича янги қоидани тасдиқлади. Бу ҳақда «Ca-news.org» хабар бермоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, барча мактаблар 7 ёшли болаларни, шу билан бирга, жорий тақвим бўйича олти ёшли болаларни, билим даражасидан қатъи назар, таълим маскани атрофида яшаётган бўлса бас — биринчи синфга қабул қилади.

Сентябрь-декабрь ойларида туғилган болалар, агар йил охиригача 6 ёшга тўлса, биринчи синфга боришлари мумкин.

Агар шундай болалар биринчи синфга қабул қилинмаса, бу ҳақда ота-оналар Халқ таълими вазирлигининг ўзлари яшаётган ҳудуддаги қуйи бўғинларига шикоят қилишлари мумкин.

Ҳужжатлар шу йил 1 июндан 30 августга қадар қабул қилинади.

Биринчи синфга қабул ҳужжатлари орасидан яшаш жойидан маълумотнома чиқариб ташланди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

  1. Ўзимизда болаларимизни ҳеч бўлмаса олти ёшдан мактабга олишса яхши бўларди. Ҳозирда мактабгача таълим муассасалари болани мактабга тўлиқ тайёрлаб беришмоқда. Болалар мактаб программасини бемалол эплаб кетишади.

Comments are closed.