Ерга беш кунлик магнит бўрони ёпирилади

0

Қуёш рентген астрономия лабораторияси украиналикларни беш кун давом этадиган магнит бўронидан огоҳлантирмоқда, деб хабар беради «Корреспондент.net».га асосланиб daryo.uz

Магнит бўрони 1 июнь куни бошланади, 2 июнь куни эса унинг кучи G2 даражасигача кўтарилади.

3, 4 ва 5 июнь кунлари, уч кун мобайнида Қуёш таъсири метеоқарам инсонлар учун сезилади.

«Об-ҳавога икки тоифали инсонлар сезувчан бўлади. Бу юрак-қон томир (гипертония) касалликларига чалинган кекса инсонлар ёки дистония деб аталувчи хасталикка чалинган ёшлардир», — дейди шифокор-терапевт Марина Крапивнер.