УСМОНИЙЛАР СУЛОЛАСИ СУЛТОНЛАРИДАН БИРИ СУЛАЙМОН ҚОНУНИЙНИНГ ҲАЛИ ҲЕЧ КИМГА МАЪЛУМ БЎЛМАГАН СИРИ…

0

 

Туркиядаги усмонийлар сулоласи ҳақида яратилган фильмлардан бири «Муҳташам 100 йил» сериалини кўпчилик севиб томоша қилган. Унда усмонийлар сулоласининг кўзга кўринган, адолатли подшоҳларидан бири Султон Сулаймон-Қонуний ҳаёти ва юритган сиёсати, оилавий аҳволи ҳақида сўз боради. Томошабин сериалдан биладики, султон Сулаймоннинг Хуррам Султондан туғилган фақат бир қизи Меҳримоҳ эди. Ундан бўлак қизи ҳақида сериалда умуман гап бўлмаган. Аммо тарихчилар манбаларни ўрганиш жараёнида яна бир янгиликка дуч келишди. Тарихий манбаларда ёзилишича, Сулаймоннинг Моҳидаврон султондан туғилган яна бир қизи бўлган экан. У 1525 йили туғилган ва қизга Розия дея исм беришган. Худди шу йили Хуррам султон Сулаймонга навбатдаги ўғли Боязидни ҳам ҳадя этган.

Бироқ Розия опаси Меҳримоҳ каби султоннинг суюклисига айлана олмаган. У отасининг иккинчи хотини бўлмиш Хуррам султонни ёқтирмаган. Онаси Моҳидавронга адоғсиз кўз ёшлар, турли бало ва офатларни, кўнгилсизликлар тошини отавериши Розиянинг қалбига нафрат бўлиб қадалган.

Розия Яҳё афандининг қиёматли, тутинган қизи бўлганлиги ҳам тарихий манбаларда алоҳида тилга олинган. Яҳё афанди Сулаймоннинг бир она сутини эмган акаси сифатида эъзозланган ва саройда бош табиб лавозимида фаолият юритган. У Розиянинг вакил отаси ҳисобланиб ва уни ўз фарзандидек жуда яхши кўрар, еру кўкка ишонмасди. Имкони борича қизни хурсанд қилишга, кўнглини кўтаришга, кўпроқ меҳр беришга интиларди.

Тахмин қилишларича, Розия акаси Мустафони адолатсизларча қатл этгач, отасидан юз ўгирган ва саройдан бош олиб кетган. Ўша-ўша яқинларининг ҳеч бири билан борди-келди қилмаган. Фақат онаси Моҳидаврон билангина гаплашган.

Розия 1570 йили оламдан ўтган. Лекин бу қадар ёш бўла туриб нима сабабдан ўлгани ҳақида маълумот йўқ. Фақат шуниси аниқки, Розияни вакил отаси Яҳё афандининг қабри ёнига дафн этишган.

Қабртошга эса шундай ёзувлар битилган: «Султон Сулаймоннинг пушти камаридан бўлган, Яҳё афандининг тутинган қизи».

Ўшандан бери бир савол очиқлигича қолиб кетди. Агар ҳақиқатан Сулаймоннинг иккинчи қизи бор бўлса, нега сериал яратувчилари Розия образини киритишмади?.. Экспертларнинг тахминича, сценарий ёзганлар тарихий жиҳатдан тўлиқ тасдиқланмагани учун Розия масаласини очиқ қолдирган бўлишлари мумкин.

zen. yandex. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: