Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари фуқароларга картошкани жуда кам миқдорда истеъмол қилишни маслаҳат беради. Нега?..

0

 

Улар олиб борган кузатувлар, тадқиқотлар ҳар қандай кўринишда тайёрланган картошка, масалан, пюре, қайнатилган, қовурилган картошка, картошка фри кабиларнинг меъёрдан ортиғи инсон саломатлиги учун жуда хавфли бўлиб, бу маҳсулот таркибидаги керагидан ортиқ крахмал оқибатда ортиқча ёғлар ҳосил бўлишига, кейин қандли диабет, атеросклероз, инфаркт, инсульт, гипертонияга йўлиқтириши мумкин экан. Ачинарлиси, баъзиларнинг организмида бу хасталиклар гўё букетга айланган ҳолда жам бўлиш эҳтимоли ҳам юқори. Шу сабабли ташкилотдагилар картошка сабаб бўлиб бир организмга йиғиладиган хасталикларни «қора квартет» деб аташади.

— Картошкада крахмалнинг ҳаддан зиёд кўплиги туфайли, — дейилади Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти мурожаатида. — Уни кўкат, сабзавот, мевалар каби организм учун фойдали маҳсулотлар қаторига қўшиб бўлмайди. Бунга ҳаққимиз ҳам йўқ. Қолаверса, Ғарб давлатларида аллақачон картошка билан боғлиқ тадқиқотлар ўтказилиб, у айниқса қандли диабет билан оғришимизга сабабчи бўлиши доирасида ўнлаб, юзлаб фактлар йиғилган Картошканинг қуруқ пиширилган, қайнатилган, ёки пюре ҳолатидаги ҳар учта порцияси юқорида санаб ўтилган хасталикларга йўлиқиш хавфини ўртача 4 фоизга оширади. Фрининг ҳар учта порцияси эса бу хавфни 19 фоизга оширади. Бунга картошка фри таркибига сингган ёғ сабаб бўлади. Аммо бу картошкадан буткул воз кечиш керак дегани эмас. Мутахассисларнинг айтишича, кам-камдан, ҳафтасига бир марта истеъмол қилавериш керак. Мабодо умуман картошка емай қўйилган тақдирда худо тақдирга ёзган бўлса, бошқа маҳсулотнинг салбий таъсири туфайли ҳам ўша хасталикка чалиниш ҳеч гап эмас.

АиФ