Дунё диетологлари, биологлари ва онкологлари одамни ўлимга маҳкум этувчи парҳез турларини айтиб ўтишди…

0

 

Шарқий Финляндия олимларининг изланишлари узоқ вақт тутиладиган, машҳур парҳезлар аслида инсон учун ўлим ҳадя этишини кўрсатди. Айтишларича, парҳез таомларнинг қай бирида оқсил кўпчиликни ташкил этса, бу инсонлар учун кўнгилсизлик билан тугаши мумкин экан. Бундай парҳезлар, айниқса, ўрта ёшдагилар юрак хасталикларига тезроқ учрашини таъминлаб беради. Улар қонни қуйилтириб, томирларга салбий таъсир ўтказа бошлайди. Оқибатда томирлар тиқилиб, ундан кейин инфаркт, инсульт каби хавфли хасталиклар юз кўрсатади.

Шунинг учун Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотидагилар ҳам барчага стандартларга тўғри келадиган, таркибида оқсил камчиликни ташкил этган парҳез таомлар истеъмол қилишни тавсия этади. Масалан, балиқ, дуккакли ўсимликлардан мош, ловия, сабзавотларни истеъмол қилса бўлади. Уларнинг кетидан тоза ичимлик суви ичиш керак. Ана шунда саломатликка бу парҳезлар фақат фойда бериши мумкин.

life. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: