КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

 

Боғча ёшидаги болалар бир-бирига мақтаняпти:

— Менинг дадам «Айфон» сотиб олди.

— Менинг дадам эса, «Мерседес» сотиб олди.

— Э, менинг дадам кеча бозордан мана му-ундай каламуш опкелди.

Ҳамма болалар бараварига:

— Йўғ-э-э!!! Юр, кўрсат-чи!!!

 

 

* * *

 

 

Аскар казармада астойдил хат ёзяпти. Бошқа бир аскар яқин келиб сўради:

— Хат ёзяпсанми?

— Ҳа.

— Ойинггами?

— Ойимга.

— Илтимос, менгаям принтердан битта нусха чиқариб бер!

 

 

* * *

 

 

Собиқ аскарнинг эсдаликларидан:

— Армияга бормасдан олдин жуда яхши ухлардим. Чунки бизни аскарлар қўриқлашини билардим. Ўзим армияга боргач, кам ухлайдиган бўлдим. Халқимни қўриқладим. Армиядан уйга қайтгач, умуман ухлай олмайдиган бўлдим. Нега дейсизми? Сабаби, бизни кимлар қандай қўриқлашини яхши биламан.

 

 

* * *

 

 

Бемор врачга деди:

— Дўхтир, мендан бошқа касал қидира қолинг! Ҳозирги топганингиз жа қиммат экан!

 

 

* * *

 

 

Ҳамшира палаталардан бирига кириб, ухлаётган беморни уйғота бошлади:

— Бемор, туринг! Бе-емор, туринг дедим! Кўзингизни оча қолсангиз-чи, бемор!

Бемор зўрға кўзини очиб сўради:

— Нима гап, синглим? Тинчликми?

— Тинчлик. Сизга уйқу дори опкелдим, туринг, ичиб олинг!

 

 

* * *

 

 

Беш яшар болакай ошхонадан залга йиғлаганча кириб борди. Ота сўради:

— Нима бўлди, ўғлим? Нега йиғлаяпсан?

Болакай ошхона тарафни кўрсатиб деди:

— Хотинчангиз билан жанжалашиб қолдим.

 

 

* * *

 

 

Хакер дўстига деди:

— Бугун ўғлимнинг туғилган куни!

— Ў, байрам экан-да! Неча ёш бўлди ўғлинг?

— Бугун роппа-роса 1024 кунлик бўлди.

 

 

* * *

 

 

Ҳомиладор аёл ўғлидан сўради:

— Синглинг бўлишини истармидинг, ё укангми?

— Агар сизга оғирлик қилмаса, велосипедим бўлишини истардим.

 

 

* * *

 

 

Бир аёл жуда эътиборсиз экан-у, туғишга қарши дори билан тинчлантирувчи дорини доим чалкаштириб юборавераркан…

Ҳозир унинг саккизта боласи бор. Ўзи жуда-жуда беғам!

 

 

* * *

 

 

Дўкондаги сотувчидан саволингизга фақат «Ҳа» деган жавобни эшитишни истайсизми? У ҳолда секин пештахтага яқин боринг-да, кўкариб кетган гўштни кўрсатиб сўранг:

— Янги келганми?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади