Англиялик оила даҳшатда. Айтишларича, уларнинг жажжи ўғил фарзанди аёл арвоҳи билан гаплаша бошлабди…

0

 

Бу оилада вояга етиб келаётган кенжа ўғил атиги олти ёшга қараб кетди. Яқиндан бери негадир ўзи билан ўзи гаплашаверадиган бўлиб қолган экан. Ота-она, қондошлар аввалига эътибор беришмабди. «Ёлғиз бўлгани учун зерикиб ўзи билан ўзи гаплашаётган шекилли», деб қўя қолишди. Лекин воқеа тобора ривожлана борди. Болакай энди овқатланишдан ҳам кўра ўша «машғулот»ни афзал кўра бошлади. Кунларнинг бирида эса у ота-онасига доимо Полин исмли аёл билан гаплашишини, аёл у билан бирга ўйнаётганини айтиб қолди. Шу гапидан сўнг ота-она даҳшатга тушди. Орадан бир неча кун ўтгач, она бўлмиш ўғилчаси ўйинга андармон бўлиб, ўзи билан ўзи гаплаша бошлаганда, смартфони ёрдамида уни билдирмайгина суратга тушириб қўйди. Шундан кейин адойи тамом бўлаёзди. Не кўз билан кўришсинки, ўғилчасининг шундоқ ёнида юз-кўзлари мурданики каби оппоқ, қараганнинг юрагига қўрқув солувчи аёл қиёфаси ўтирарди. Азбаройи қўрқиб кетган ота-она зудлик билан мутахассисларга мурожаат этди. Руҳларни ўрганиш билан шуғулланувчи мутахассис Барри Гай боланинг онаси тақдим этган суратни эринмасдан ўрганиб чиққач, бир тўхтамга келди.

— Бу гўдакларга нисбатан ёвларча муносабат юритишга маҳкум аёл арвоҳи, — деди мутахассис. — Бундай арвоҳларни ёвуз деб аташади. Арвоҳ яхши одам қиёфасига эга бўлмагани боис бу қиёфани ўзи танлаган болалардан тортиб олишга уринади. Демак, яхши одам қиёфасини олиш орқали ўша боланинг ўлимига сабабчи бўлади…

Ваҳимага тушиб қолган оила аъзолари тезда бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш ниятида эканликларини айтиб мутахассисга маслаҳат солди.

— Бунинг фойдаси йўқ, — деди Барри Гай. — Бошқа шаҳарга кўчганингиз билан арвоҳ барибир болакайни тинч қўймайди. Ўша ёққача ҳам қувлаб боради. То ёвуз мақсадини амалга оширмагунча эргашаверади. Агар шу арвоҳдан қутулишни ҳақиқатан истасангиз, худога нола қилинг, уй ичида ҳар куни кечқурунга яқин шам ёқиб ўтган яқинларингизни йўқланг. Ана ўшалар сизларга ёрдам беради ва ёвуз руҳни қувиб солиши, жуда қурби етмаса, яратгандан сўраб ёлвориши мумкин. Эсда тутинг, марҳумларнинг худога ноласи сиз ва биз қилган ноладан тезроқ етиб боради, тезроқ ижобат бўлади…

Ҳозирги кунда бу оиладагилар анча тинчланишган. Она ўғилчасининг ҳар бир қадамини кузатув остида ушлаб турибди. Кечқурунлари шам ёқиб оламдан ўтган қондошларни, ўзининг, эрининг ота-оналарини ёд этмоқда. Тан олиб айтишича, ўғилчаси бу амаллардан кейин бегона аёл арвоҳи билан деярли кам гаплашадиган бўлибди.

esoreiter. ru

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: