Россиянинг марказий шаҳарлари кучли бўрон исканжасида қолди. Ўнлаб одамлар жиддий жабр кўрди…

0

 

Сўнгги хабарларда айтиладики, Москва шаҳрининг ўзида олти киши кучли бўрон туфайли жиддий жабр кўрган. Уларнинг икки нафари ёш гўдаклар бўлиб чиқди. Бўрон ўз йўлида дарахтларни, уйларнинг томларини вайрон қила борди. Дарахтлар қулаб тушиши натижасида юзлаб автомобиллар яроқсиз ҳолатга келиб қолгани ҳақида маълумотлар бор.

Нижний Новгородда ҳам табиий офатдан бир неча киши жабрланган. Бу шаҳарда бўроннинг кучи бошқа шаҳарлардагига нисбатан янада кучлироқ кечди. Шу сабабли бўлса керак, ҳатто машиналарни ҳам учира борди, уларни ўзига бўйсундира олди. Ўн минглаб хонадонлар электр қувватисиз қолди.

Бўрон Қозон шаҳрини ҳам четлаб ўтмади. Кўплаб бинолар томларидаги тунукалар, шиферлар, реклама щитларини учириб кетди.

Синоптиклар бу офат яна бир неча кун давом этиши мумкинлигини айтиб аҳолини огоҳлантирди.

mir24. tv

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: