Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади

0

Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатмоқда. Бу ҳақда ушбу тармоқнинг расмий веб сайтида эълон берилган.

Унда айтилишича, Muloqot.uz тармоғидан фойдаланиш имконияти вақтинчалик тўхтатилиши 3 июлдан амалга оширилади.

«Muloqot.uz ижтимоий тармоқнинг янгиланган версияси ишга туширилганда, барча фойдаланувчилар электрон почта орқали хабардор қилинади», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Simple Networking Solutions» компанияси 2011 йилда Muloqot.uz ижтимоий тармоқни яратиб, ишга туширганди. Кейинчалик бу тармоқ Ўзбекистонда энг оммабоп ижтимоий тармоққа айланди.

Muloqot.uz ижтимоий тармоғи ўзбек ва рус тилларида ўз иш фаолиятини олиб борган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: