Абдулла Қурбонов интервьюда «Миллион» жамоасини «Миллион башаралар» дегани учун «Ўзбекконцерт» томонидан танбеҳ берилди

0

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда муассаса раҳбарияти, санъаткорлар, ОАВ ходимлари қатори «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ҳам иштирок этди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров хонанда Абдулла Қурбоновга «Миллион» жамоасини «Миллион башаралар» деб интервью бергани учун танбеҳ берди.

Instagram тармоғида «Миллион» жамоасининг концертига борганингизни, уларга дуо берганингизни кўрдик. Лекин интервьюда уларни «Миллион башаралар» деб интервью беришнинг нима кераги бор эди. Менга «Миллион» ҳеч ким эмас, лекин гапирган гапингиз, санъатнинг одами бўлиб туриб «Миллион башара» деб интервью беришингиз нотоғри. Бундан кейин интервью беришда ҳам ўзингизга эҳтиёт бўлинглар.

Одилжон Абдуқаҳҳоров, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори