Англия олимлари ниҳоят мия саратонининг ҳақиқий кушандасини топишди…

0

 

Бу Лондондаги қироллик коллежи мутахассислари яратган «DCVax» вакцинаси ҳисобланиб, асосан «глиобластома» (миядаги энг хавфли ва тез ривожланувчи мия саратони шиши) га қарши курашади. Олимлар бу дори воситасини қарийб 11 йилдан бери клиник синовларда назоратдан ўтказиб келишган. Шу муддат давомида глиобластома билан оғриган 300 дан зиёд бемор худди шу дорининг тўлиқ курсини қабул қилди.

Олимларнинг натижасини беморлар мисолида ҳам кўрса бўлади. Масалан, бемор, 36 ёшли Кэт Чарльзга 2014 йили врачлар атиги уч ойгина умри қолганини айтишганди. Қарангки, орадан тўрт йил ўтди. Худога шукр, Кэт хоним ҳануз яшамоқда, оилавий бахтидан лаззат олмоқда. Бунга сабаб биринчи навбатда худонинг инояти бўлса, иккинчи навбатда олимларнинг худди шу янги дори воситасини қабул қилгани десак муболаға бўлмас.

Эслатиб ўтамиз, «Глиобластома» мия саратонининг энг кенг тарқалган турларидан бири бўлиб, радикал даволаш усулларига сира ён бермайди. Агрессив тарзда жуда қисқа фурсатда организмни чиритиб, беморни ўлимга маҳкум этади. Насиб бўлса, Лондон қироллик коллежи олимларининг янги дориси ҳеч бўлмаганда беморнинг кўпроқ яшашини таъминлаб беради иншооллоҳ.

Medik Forum

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: