Лицензияси олиб қўйилган Сардор Раҳимхон танқидларга муносабат билдирди

6

31 май куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасасида «Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтгани тўғрисида маълум қилган эдик.

Мазкур йиғилишга таклиф қилинган, аммо бормаган тўрт нафар санъаткор эса «Ўзбекконцерт» томонидан жазоланди. Мазкур жазоланганлар сафида лицензияси бекор қилинган Сардор Раҳимхон ҳам бор. Хонанда мажлисга бормагани учун лицензияси бекор қилинган. Шунингдек, унинг энг сўнгги лойиҳаси бўлмиш «Ажр» лойиҳасидаги айрим лавҳалар муҳокама қилинган. Мазкур лойиҳада хонанда жойномоз устида йиғлаб дуо қилаётган ҳолатда акс эттирилган. Мажлисда хонандаларнинг ибодат жараёнини суратга олиб оммага намойиш этиши риё экани таъкидланган.

Хонанда Сардор Раҳимхон бугун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мазкур ҳолатга муносабат билдириб пост қолдирди.

«Индамаганим Рамазон ҳурмати ва тарбиямдан, – деб ёзди хонанда, – Қолаверса, Худо бор».

Ушбу постдан хонанданинг воқеадан ранжиганини билиш қийин эмас. Аммо, ҳар қандай ҳолатда ҳам Яратганнинг номини имловий хато билан ёзиш санъат кишисига ярашмайди. Қолаверса, бу санъаткор диний мавзуда қўшиқлар куйлаб турса…

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

6 ФИКРЛАР

  1. Раҳбарият йиғилишга чақирдими, бориш керак. Йиғилишни эрмак учун ўтказмайди раҳбарият. Сабабсиз йиғилишга бормаслик бу раҳбариятга ҳурматсизлик, беписандлик ёки оёғи ердан узулганлик бўлади. Индамаганим Рамазон ҳурмати ва тарбиямдан, деганмиш хонанда, янаям Худони аралаштирган бу ишга. Раҳбариятнинг йиғилишига бормаслик ҳам тарбияданми ҳурматли Сардор Раҳимхон?

  2. хар бир ташкилотни тартиб интизоми бор шунга амал килиш керак, чакирганда бориш лозим, лекин агар Аллох номи билан кушик айтиб исломни таргибот килгани учун лицензиясини олган булса уша рахбарларига Аллохни лаънати булсин! Сардор жуда хам ибратли кушик айтибти, ярим ялонгоч кушик айтиб юрганлардан ибрат олгунча Аллохдан куркиб Худони танитиш керак ёшларга шунда жиноятчилик камаяди.

  3. Ибодат қилаётган холатни телевидеяда кўрсатиш нега тақиқланади?

  4. Бу лицензияда утирган текинхурга нима ёкмади экан.
    Бутун суджет факат яхшиликка етаклаяптию
    Ёки унга уйнаши билан ушланиб колган ва уни кечирган даюс эркак тугрисидаги клип ёкармикан.
    Ёки пора сураяптими

  5. Bu litzeniyani bekor qilish-İslomofobik amaliyot. Boshqa artistlar ham islomiy klip ishlavormasin degani. Litzeniyaga gitara deb ijod qilaverish kerak.

Comments are closed.