Россиянинг «Ростех» корпорацияси таркибидаги «Автоматика» концерни мутахассислари криптотелефон турини яратишди…

0

 

Бу телефонлар суҳбатингизни бировлар эшитмаслигидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Телефон ҳам очиқ, ҳам ёпиқ ҳолда ишлайди. Сиз «Круиз-К» дея ном берилган ушбу телефон орқали ҳар қандай сирингизни ошкор қилган ҳолда гаплаша оласиз. Сирларингиз ошкор бўлмаслиги кафолатланади. Чунки телефон дастурлари ҳатто бош оператор офисидаги замонавий назорат ускуналарига ҳам гапингизга қулоқ тутиш учун умуман имкон қолдирмайди. Фақат бир шарти бор. Агар сиз кимгадир худди шу криптотелефон орқали қўнғироқни амалга оширсангиз, суҳбатдошингизда ҳам худди шундай телефон бўлиши шарт. Акс ҳолда суҳбатни ташқи «қулоқ»лардан ҳимоялашнинг имкони бўлмайди.

Криптотелефонлар ҳозирча тадбиркорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ходимлари учун мўлжалланган.

«Вечерняя Москва»

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: