ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

1. Японияда қадимий одат бор. Янги турмуш қураётган келин ва куёв барчанинг кўз ўнгида сакэ ичимлигини тўққиз ютумдан ичмагунча эр-хотин ҳисобланмайди.

2. Тайланднинг Лопбури вилоятида ҳар йили маймунлар банкети ташкил этилади. Байрам ибодатхонада ўтказилиб, бу ерга 2000 га яқин маймун олиб келинади ва мазали таомлар билан сийланади. Бунга сабаб шуки, афсоналарда таъкидланишича, қачонлардир Рам худосига душман устидан ғалаба қилишда айнан маймунлар ёрдам берганмиш.

3. Жанубий Африкада ўзини ҳимоя қилишнинг ҳар қандай кўриниши қонунлаштириб қўйилган. Масалан, автомобилни ўғрилардан ҳимоя қилишда ҳайдовчи қопқон, электрошокер ва огнемётдан фойдалана олади. Бу ҳайдовчининг зиммасига жиноий жавобгарлик юкламайди.

4. Швеция дунёда биринчи бўлиб бензиндан воз кечиб, биоёқилғига ўтган давлат саналади.

5. 16- асрда Чехиянинг Трунтнов шаҳри дарвозаси тепасига иккита ўта баланд товушда бонг урадиган соат ўрнатилди. Бу соатлар навбати билан кафедагилар учун бонг уриб пиво ичиш вақти тугагани ҳақида хабар берган. Ким соатга қулоқ тутмаса, жаримага тортилган. Агар пивохўр иккинчи соатнинг бонг урганини ҳам эшитмаса, ёки итоат этишни хоҳламаса, уни бир йилгача пивохонага келиш имкониятидан маҳрум қилишган.

6. 1680 йилдан сўнг 7 ёшдан ошган ҳар бир Франция фуқаросига йилига 7 фунтдан туз истеъмол қилиш мажбурияти юкланган. Агар мажбуриятни бажармаса, француз 300 ливр миқдоридаги жаримага тортилган. Айтишларича, ўша пайтларда туз ишлаб чиқариш замонавий тилда айтганда, Франция қиролининг монополияси ҳисобланган экан.

7. Финляндия йўлларида қоидабузарлар йиллик даромади бўйича жаримага тортилади. Масалан, яқинда шундай қоидабузарни йўл патрул хизмати вакиллари 170 минг евро миқдоридаги максимал жаримага тортишди. Маълум бўлишича, қоидабузар йилига 7 миллион евро соф даромад қиларкан.

8. Филиппин ўтмишда қарийб 300 йил Испания мустамлакаси остида бўлган. Мамлакат ўшанда қирол Филипп II шарафига Филиппин деган номга эга бўлган экан.

9. Голландия лоланинг ватани дея ҳисобланади. Аслида эса дастлаб лола уруғини бу давлатга турклар олиб кирган. Бу гул кейинчалик Голландияда шу қадар машҳур бўлдики, 1634 йилга бориб голландлар лолани телбаларча севиб қолишди.

10. Жанубий Кореяда жуда кулгили бир одат бор. Бу ердаги йўл патрул хизмати ходими кечқурун ишни тугатишдан олдин раҳбарига қўнғироқ қилиб, кун бўйи қанча пора олгани ҳақида ҳисоб бериши шарт.

factopedia. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади