Америка етакчилигидаги коалиция яна Суриядаги тинч аҳолига нисбатан авиазарбаларни амалга оширди…

4

 

 

Шу ҳақда РИА Новости агентлиги расман хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, авиазарбалар Суриянинг Аль-Хасака вилоятига қарашли Диб-Хадаж қишлоғида амалга оширилган. Оқибатда бир оиланинг ўзида 8 киши ҳалок бўлган.

Аслида бунинг ҳайрон бўладиган ери ҳам қолмаган. Негаки, Америка етагидаги коалиция Сурия араб республикасида тинч аҳоли вакилларига қарши тез-тез худди шундай авиация зарбаларини йўллаб туради. Масалан, шу йил 2 майида Аль-Фодил қишлоғи бомбардимон қилиниши туфайли 25 киши ҳалок бўлган. Орадан 10 кун ўтиб эса Аль-Хасака вилоятидаги иккита қишлоққа авиация ҳужумлари уюштирилди. 17 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлиб чиқди.

Ачинарлиси, коалиция етакчиси ва унга бириккан давлатлар раҳбарлари ҳам 2014 йилдан бери шундай авиазарбалар оқибатида Сурияда тинч аҳоли вакилларининг жами 900 нафари ҳалок бўлганини тан олган. Ишқилиб, худойим шундай босқинчиларга инсоф, тавфиқ ато этсин-да!

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

4 ФИКРЛАР

  1. Бечора Сурияликларнинг бошига не кулфатлар тушмади. Сурияга Оллоҳнинг назари тушиб, улар ҳам тинч ҳаётга қайтиб, халқи фаровонликда яшасин. Кўрган қийинчиликлари унут бўлиб кетсин.

  2. Шу дунё талашиб уришаётганларгаям инсоф берсин, тинчлик бўлсин.

Comments are closed.