ГИЛОСНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ…

0

 

Олимлар яқинда ўтказилган янги тадқиқотлар гилоснинг ажойиб хусусиятларини аниқлаб берди. Энг аввало шу нарса маълум бўлдики, Қадимий Грецияда гилосдан тиббиёт учун кўплаб дори воситаларини яратишган экан.

Табиий ҳолдаги гилос эса ревматизм, артроз, аллергия, атеросклероз, ҳатто, саратон хасталикларини бартараф этишда жуда қўл келади. Фақат бу хасталикларнинг илк босқичида ҳаракат қилиш, гилоснинг ажойиб хусусиятларидан фойдаланиш лозим. Шунда гилос хасталик ривожланишига йўл бермайди. Яна шу нарса борки, гилосни доимий тарзда меъёрида истеъмол қилиш зарур.

Олимларнинг айтишича, гилос таркибида полифенол, флавонид бор. Улар организмни турли заҳарли моддалардан тозалаш ва қон томирларни мустаҳкамлашда асқотади. Мелатонин асаб тизими фаолиятини яхшилаб, стрессни йўқ қилишда тенгсиздир.

 

«TJ»