Жанубий Хитой денгизига ўта кучли тўфон яқинлашиб келмоқда…

0

 

Шу ҳақда Хитой сув хўжалиги вазирлиги қошидаги сув тошқинлари ҳамда қурғоқчиликни назорат этиш департаменти мутахассислари расман хабар қилишди.

— Жанубий Хитой денгизи жанубида, — дейилади хабарда. — Ўта кучли тўфон бошланиш арафасида турибди. Тўфон маркази Юнщуцзяо оролидан 280 километр, Саня шаҳридан 770 километр узоқликда жойлашган. Ҳозир шамол тезлиги сониясига 15 метрни ташкил этган. Яқинлашиб келгандан кейин эса бу тезлик километрларга айланади. Натижада Гуандун вилояти, Гуанси-Чжуан автоном тумани, Фуцзянь, Цзянси, Гуйчжоу, Юньнан вилоятларида яшовчи аҳоли жиддий жабр кўриши, қурбонлар бўлиши тайин. Шунинг учун Хитой ҳукумат раҳбарлари мутасаддиларга офат яқин келадиган барча ҳудудларда хавфсизлик чоралари кўриш вазифасини топширди. Денгизда ўз вазифасини адо этаётган кемалар экипажларига ҳам доимий тарзда ҳушёр бўлиш тайинланган.

ИТАР ТАСС