ОРТИМДАГИ АРВОҲ…

0

 

Англиянинг Бедлингтон шаҳрида яшовчи 39 ёшли Лаура Уотсон исмли аёлнинг айтишича, яқинда фарзандларини истироҳат боғига сайр қилиш учун олиб борган экан. Қизиққон болалар дарахтлар устига чиқиб суратга тушишни ихтиёр этишди. Афсуски, аёл шу суратга тушиш жараёни барчалари учун даҳшатли якун топишини билмаган экан…

Хуллас, воқеа шаҳардаги «Плесси-Вудс» истироҳат боғида содир бўлди. Болалардан бири 9 ёшли Байрон ҳам дарахт устига чиқиб суратга тушишни истади. Суратга олингач, не кўз билан кўришсинки, Байроннинг шундоқ орқасида ранглари оқарган, кўз қарашлари бежо бир бола турар, яна Байроннинг елкасига қўлини ҳам қўйиб олганди. Азбаройи қўрқиб кетган она шу заҳоти фарзандларини олиб уйига жўнади.

— Мен очиғини айтадиган бўлсам, — деди Уотсон хоним. — Илгари бунақанги нарсаларга умуман ишонмасдим. Шу сафар суратдаги арвоҳ қиёфасини ўз кўзларим билан кўргач, ишона бошладим. Ҳатто, кечалари қўрққанимдан ухлай олмайдиган бўлдим…

Қўрқишига асос бор. Негаки, бу арвоҳ қачонлардир истироҳат боғидаги ҳовузга чўкиб кетган болакайга тегишли экан. Шундан бери боланинг тинчини топа олмаган арвоҳи боғга ташриф буюрганларни безовта қилар, ўлимидан норози эканини шу йўл билан билдириб тураркан. Асосан суратга тушаётганларнинг ёнида ёки орқа фонда пайдо бўлиб ҳаммани қўрқитаркан.

Лауранинг интернетдаги хабарини ўқиганлар тез-тез калима келтиришни, худодан оиласи, фарзандларига соғлиқ, узоқ умр сўраб ёлворишни маслаҳат беришди. Уларнинг гапига кўра, худойимнинг иноятлари тасодифий эмас. Демак, арвоҳ ҳам тасодиф туфайли кўзга ташланмайди. Умуман, боқий дунёда тасодифларнинг ўзи йўқ. Безовта арвоҳлар таъқибидан фақат ва фақат дуо, калима қутқариши мумкин. Агар бу амални адо этмасак, қўрқувга эрк берсак, безовта арвоҳлар бизга янада яқинроқ бўлишни хоҳлаб қоларкан. Натижада ё саломатликдан айрилиш, ёки ўлим топиш ҳеч гап эмаскан. Худонинг ўзи асрасин!

esoreiter. ru