4 ИЮН КУНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ОБ-ҲАВО ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?..

0

 

Республика гидрометеорология маркази хабарига кўра, эртага 4 июн куни ҳаво ўзгариб туради. Шарқдан сониясига 3/8 метр тезликда шамол эсиб, ҳаво ҳарорати кечқурун 13-15, кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятларининг айрим ҳудудларида ҳаво булутли бўлиши кутилади. Ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7/12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбга ўз йўналишини ўзгартирган ҳолда сониясига 7/12 метр тезликда эсиб, кечаси 13-18, кундузи 28-35 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятида ҳаво булутли бўлиши мумкин. Аммо ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан сониясига 7/12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 15-18, кундузи 23-33 даража иссиқни ташкил этади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи ҳудудларида ҳаво булутли бўлади. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади. Айрим туманларда ҳаво ҳарорати 40 даража иссиққача кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлса-да, ёғин-сочин кузатилмайди. Шамол шарқдан сониясига 5/10 метр тезликда эсади. Тунда 15-20, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво очиқ бўлади. Шарқдан сониясига 7/12 метр тезликда шамол эсиб, кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Кунингиз хайрли кечсин!