Ўв, бир чимдим кулгим бор, куласанми? Кулмайсанми? Куласа-ан. Кулмасанг, бақираман, янгани чақираман!..

0

 

 

* * *

 

 

Кекса кампир вокзалда бир-бири билан берилиб хайрлашаётган йигит ва қизни узоқ вақт кузатиб тургач, қиздан сўради:

— Эрингиз узоқ муддатга жўнаб кетяптими дейман?

— Узоқ муддатга… Фақат… Жўнаб кетаётгани йўқ… Келди.

 

 

* * *

 

 

— Ошна, балки қизлар билан танишиб… Айш қилармиз-а?

— Йўқ, хотиним ҳарбий, қуроли бор. Қўрқаман!

— Нима қипти?

— Уй тепасига ёзиб қўйган: «Бир қадам қалтис йўл юрганингни кўрсам, отаман»

 

 

* * *

 

 

Тўқсонга кирган қария ўзи тенги қўшнисига деди:

— Пенсияларимиз ошармиш. Эшитдингизми?

— Йўқ.

— Ў, бир миллион сўм бўлармиш.

— Маза қиларканмиз-да! Қачондан ошаркан?

— 2050 йил январидан.

 

 

* * *

 

 

— Кеча хотинимни роса кулдирдим. Ҳар кулганда, «Дадаси, кулдираверманг, акс ҳолда типратикон туғиб қўяман» деяверди.

— Кейин-чи?

— Ҳаммаси яхши… Айтганча, типратиконни нима билан боқиш керак? Билмайсанми?

 

 

* * *

 

 

— Дўстим, сен хотинингга ишонасанми?

— Ишонаман албатта. Чунки икки йилдан бери бирга яшаймиз. Ҳозирча уйда ҳеч нарса йўқолгани йўқ.

 

 

* * *

 

 

Айтишадики, турмуш қургач, етти йил ўтиб оилавий муносабатларда юзага келган муаммолар йўқолармиш. Қаёқда?.. Иссиқ-совуқнинг муддати тугайди.

 

 

* * *

 

 

Кампир дугонасига деди:

— Мен уйимга ўғрилар кирмаслиги учун чиқиб кетаётиб радиони баланд қилиб қўйиб кетаман.

— Мен бўлсам, эшик тепасига хат қолдираман: «Отаси, уйдаги илонлар қафасидан чиқиб кетишибди. Йиғиб олинг!»

 

 

* * *

 

 

Катта кўчада судралиб кетаётган қуртдан типратикон сўради:

— Нима қилиб юрибсан? Уйинг йўқми нима бало?

— Бор эди. Бош олиб кетдим.

 

 

* * *

 

 

Бир кавказлик эшакда кетаётганди. Тепасидан самолёт ўтиб қолди. У бошини кўтариб самолётни томоша қила бошлади. Самолёт қанча баландласа, бошини шунча баланд кўтараверди. Охири эшакдан йиқилиб ўлди. Дафн маросимига келган меҳмонлар сўрашди:

— Нимадан ўлибди?

— Авиаҳалокатдан, ошна, авиаҳалокатдан!

 

 

* * *

 

 

— «Запарожец»нинг тезлигини соатига 140 км га чиқариш мумкинми?

— Албатта, тоғ чўққисидан ғилдиратиб юборинг, чиқади-қўяди!

Олимжон ҲАЙИТ