Ажабо! Бўғоз сигир чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

0

Болгария ҳукумати чиқарган қарор эшитган қулоқни ҳам ажаблантириши тайин. Гап шундаки, ҳукумат бўғоз сигирни Европа иттифоқи чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда AFP агентлигига асосланиб kun.uz маълум қилди.

Пенка лақабли сигир Болгариянинг Копиловци қишлоғи атрофида ўтлаб юриб, Болгария-Сербия чегарасигача бориб қолган ва Европа иттифоқи ҳудудидан чиқиб кетган.

Сигирни маҳаллий фермерлардан бири топиб, эгасига қайтарган. Бироқ Болгария ҳукумати сигирни давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топиб, уни дори воситаси ёрдамида ўлдириш керак, деган қарор қабул қилган.

Сигирнинг эгаси бу қарорга қарши чиққан. У чегарани кесиб ўтаётганда сигирини ҳеч ким тўхтатмаганини айтиб аччиқланган. Боз устига, сигир 3 ойдан кейин туғиши керак бўлган.

Маълум қилинишича, ҳукумат “қоидабузар” сигирни Европа иттифоқи қонунларидан асраб қололмаслигини айтган. “Бу бизга боғлиқ эмас. Биз Брюссель кўрсатмаларига амал қиламиз”, деб айтган Болгария ветеринар хизмати вакили.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: