ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

 

1. Мушук дарахт устидан пастга фақат орқаси билан туша олади. Сабаби, мушукларнинг тирноғи фақат юқорига тирмашиб чиқишга мослашган.

 

 

 

2. Сут таркибидаги казеин оқсили туфайли оқ рангга эга. Казеин сут таркибида бўла туриб мицелл деб аталган шарсимон заррачалар ҳосил қилади. Худди шу мицелл заррачалари сутга оқ ранг бахш этади.

 

 

 

3. Одам умри давомида тахминан 60 тонна сув ичади. Энди қаранг, олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, 1 кило картошка етиштириш учун 100 литр, 1 кило гуруч етиштириш учун 4000 литр, бир дона гамбургерни тайёр ҳолатга келтириш учун 2400 литр сув зарур бўларкан.

 

 

 

4. Болғабош акулалар тўда-тўда бўлиб яшайди. Битта тўда 500 та акуладан иборат бўлиб, улар йўлида учраган жонзотни ҳаракатланган ҳолатда емишга айлантира боради.

 

 

 

5. Малина гуллари пастга қараган бўлади. Бу асалариларга чанг йиғиш учун қулай имконият яратади. Бир  гектар майдонда етиштирилган малина нектаридан 70 килограмм асал олинади.

 

 

 

6. Жирафанинг тишлари фақат пастки жағида жойлашган. Дунёдаги энг йирик ҳисобланган кўк китнинг эса умуман тиши бўлмайди.

 

 

 

7. Қуритилган смородина япроқлари ичкетарга қарши қабул қилинган антибиотик таъсирини икки ҳисса оширади.

 

 

 

8. Сомали аҳолиси ҳайвон, парранда гўшти, балиқ ва тухумни ҳаром ҳисоблайди. Шунинг учун юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни истеъмол қилмайди.

 

 

 

9. Дунёдаги энг кекса дарахт Литва истироҳат боғида қад ростлаб турган “Қария” номли дарахтдир. У 2000 ёшда.

 

 

10. Вафо, садоқатни бургутдан ўрганса бўлади. У умрининг охиригача ўзи биринчи танлаган урғочисига содиқ қолади.

 

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: