Қирғизистонлик Missis World унвони соҳибаси ҳалокатга учраган Ravon Nexia фотосуратлари пайдо бўлди (фото)

0

2018 йилги Missis World гўзаллик танлови ғолибаси, қирғизистонлик Сания Шокирова ҳалокатга учраган автомобилнинг фотосуратлари пайдо бўлди, деб ёзади «Дарё».

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоят ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, автоҳалокат 2 июнь куни кечқурун юз берган. Таксомотор компаниясига тегишли Ravon Nexia Чок-Тал қишлоғи яқинида ЙТҲга учраган, машинада уч киши бўлган.

Такси ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай қолган, натижада машина қабристон деворига бориб урилган. Шокирова воқеа жойида вафот этган. Қолган йўловчи ва ҳайдовчи касалхонага ётқизилган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: