Роналдуни ЖЧ-2018’да собиқ десантчи ва ММА жангчиси қўриқлайди (фото)

0

Россиядаги жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг хавфсизлигини собиқ десантчи Нуно Марекуш ва ММА’нинг собиқ жангчиси Гонсало Сальгадо таъминлайди. Бу ҳақда Kun.uz нашри маълум қилди.

Марекуш Роналдуни Киевдаги Чемпионлар лигаси финали вақтида қўриқлаган. Маълум қилинишича, Марекуш хусусий қўриқчилик фирмасида ишлайди. У аввал Лиссабон аэропортининг хавфсизлик бўйича директори бўлиб ишлаган. Собиқ десантчи бўш вақтида буқалар жангида иштирок этиб келади.

Роналдунинг иккинчи қўриқчиси, вазни 139 кг, бўйи 188 см ни ташкил қилувчи Сальгадо ўта оғир вазнда ММА жангларида иштирок этиб келган. У жангчилик фаолиятида 9 та жанг ўтказиб, 7 тасида ғалаба қозонган, 2 тасида мағлуб бўлган. У ММА’даги сўнгги жангини 2011 йил мартда Москвада ўтказган ва россиялик Арсен Адбулкеримовга мағлуб бўлган.

Гонсало Сальгадо/Фото: Goncalo Salgado/Instagram

Нуно Марекуш/Фото: Facebook
Сўнгра Сальгадо қўриқчилик агентлигини ташкил этган. У Роналдуга бир неча йилдан бери тансоқчилик қилиб келади.

Португалия терма жамоаси В гуруҳида Испания (15 июнь, Сочи), Марокаш (20 июнь, Москва, “Лужники”) ва Эрон (25 июнь, Саранск) билан беллашади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: