Сардор Раҳимхон шоу-бизнесни тарк этди, аммо… (видео)

0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон шоу-бизнесни тарк этди…

Бу ҳақида унинг ўзи «kun.uz» нашрига берган кичик интервьюсида маълум қилди.

«Шоу бизнесни тарк этганим рост. Янги тўйларга буюртма олмаяпман, бир ойдан буён тўйларга ҳам чиқмаяпман», – дейди Раҳимхон.

Аммо хонанда муборак Рамазон ойида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган, маънавий-маърифий йўналишдаги ижод маҳсулларини тақдим этишда давом этмоқда. Улардан бири “Ажр” деб номланган видеоролик. Ушбу видеоролик мазмуни сахийлик ва унинг ортидан келадиган бахт ҳақида.

 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал “Ўзбекконцерт” муассасаси, бир неча нафар санъаткорлар қатори Сардор Раҳимхоннинг ҳам лицензияси тугатилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: