Ўзбекистон одамлар яшаши учун қулай мамлакатлар ичида 53-ўринни эгаллади

0

Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида одамлар яшаши учун қулай ҳудудлар ичида 53-ўринни эгаллади. Мазкур тадқиқот якунлари ҳақида Vivid Maps интернет манбаси хабар берди, деб ёзади «Халқ сўзи» нашри.

Маълумотларни олишда Американинг Maxnet( замонавий одам учун қулай атроф муҳит энтропиясини моделлаштириш бўйича) илмий тизими олимлари таҳлилларидан фойдаланилди.

У аҳоли турар жойларининг ҳозирги кундаги жойлашувига асосланади.

Тадқиқот учун 10 мингдан 100 минг кишигача яшайдиган шаҳарлар танлаб олинди ва атроф муҳитни потенциал мос келадиган тақсимланишини моделлаштириш учун 19 та биоиқлим ўзгаришидан фойдаланилди.

Шу асосда қилинган хулосаларга кўра, биринчи ўрин Бразилияга насиб этди. АҚШ, Хитой, Россия, Австралия кейинги ўринлардан жой олди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: