Ўзбекистонлик қўшиқчи Россияда шоу-танлов ғолиби бўлди

0

Ўзбекистонда драматик академик театри артисти ҳамда тез ёрдам фельдшери бўлиб ишлаган йигит Россияда шоу-танлов ғолиби бўлди. TNT телеканали томонидан ташкил қилинган «Песни» шоу-танловинида ғолиб бўлган бу йигит Олег Терновой (Terry)дир. Бу ҳақда Sputnik нашрига асосланиб daryo.uz маълум қилди.


Ўзбекистонлик қўшиқчи танловда «Домофон» ва Егор Крид билан жуфтликда айтилган «Мега» номли қўшиқлари билан томошабинлар ёдида қолди. Ўз ғалабасини эса онасига бағишлади.

Терновойга 5 миллион рубль мукофот берилади ва у яна бир ўзбекистонлик — MC Doni каби Тиматининг Black Star лейбли билан шартнома имзолайди.


Профессионал хонанда бўлмаган Олег Терновойнинг ушбу танловда ғалаба қозониши кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. У олдин Тошкент рус драматик академик театри артисти ҳамда тез ёрдам фельдшери бўлиб ишлаган.