Миллиардерлар янги рейтинги эълон қилинди. Усмонов ва Маҳмудов нечанчи ўринда?

0

Новолипецк металлургия комбинати гуруҳи директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин Россиядаги энг бой миллиардерга айланди. Бундан Bloomberg Billionaires Index ҳар куни янгиланувчи рейтинги дарак бермоқда.

Лисин жаҳон рўйхатида 45-ўринни эгаллаган ($20,2 млрд). Россиялик энг бой миллиардерлар орасида иккинчи ўринни «Силовые машины» хўжайини Алексей Мордашов эгаллади ($20,2 млрд). Кейинги поғонадан НОВАТЭК бошқаруви раиси Леонид Михельсон ($19 млрд) жой олди.

Шунингдек, энг бой россияликлар ўнлигига «Норникель» президенти Владимир Потанин ($18,5 млрд), «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко ($16 млрд), «Ренова» гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг ($15,5 млрд), ЛУКОЙЛ президенти Вагит Алекперов ($14,6 млрд), Роман Абрамович ($13,9 млрд) ва Михаил Фридман ($13,5 млрд) кирди.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов 81-ўринда – $14,7 млрд.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган яна бир миллиардер Искандар Маҳмудов 278-поғонада қайд этилган – $6.07 млрд.

Дунёдаги энг бой миллиардерлар рўйхатида ўзгариш йўқ – Amazon ва Blue Origin асосчиси Жефф Безос ($138 млрд), Microsoft ҳамасосчиси Билл Гейтс ($93,8 млрд) ва Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет ($82,5 млрд).

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here