«Реал» етакчилари кимни бош мураббийликда кўрмоқчи экани маълум

0

«Реал» клубининг уч нафар етакчиси Серхио Рамос, Марсело ва Криштиану Роналду бош мураббийликка лойиқ номзод бўйича бир қарорга келишди.

Tribalfootball хабарига кўра, футболчилар иш услуби Зинедин Зиданга ўхшаш бўлган Микаэль Лаудруп қўл остида тўп тепишни истаяптилар.

Айни пайтда, 53 ёшли даниялик Қатарнинг «Ар-Райян» клубида ишлаяпти. Лаудруп мураббийлик фаолиятида «Брондбю», «Хетафе», «Спартак», «Мальорка» ва «Суонси» клубларини бошқариб, катта муваффақият қозонмаган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: