Видео: Қаҳвани тўкиб юборган Нидерландия бош вазири фаррошлар қарсаги остида уни ўзи тозалади

0

Нидерландия бош вазири Марк Рютте бугун, 5 июнь куни парламентда қаҳва қуйилган финжонини ерга тушириб юборди ва ҳосил бўлган тартибсизликни парламент фаррошларининг қарсаклари остида ўзи тозалади. TJournal бош вазир полни артаётгани тасвирланган видео билан бўлишди.