Хитойлик эркак машинаси билан бирга дафн этилди (видео)

0

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида ноодатий видео пайдо бўлди, деб ёзади «Мотор». Унда қабристонда қабр ичига кумушранг Hyundai Sonata седанини туширишаётгани акс этган.

Ҳодиса Хитойнинг Хэбэй провинцияси Баодин шаҳрида юз берган. Видео муаллифи маълум қилишича, машина ичига унинг эгасининг жасадини солиб дафн қилишган.

«Марҳумнинг васияти шунақа эди. Уни тобут ўрнига, машина ичига солиб дафн қилишларини хоҳлаганди. У ёшлигидан машиналарни жуда яхши кўрарди», — дея дафн маросими чоғида марҳум ҳақида гапиришган.

 

manba: daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: