Барселонада Шакира ва Пикенинг уйига ўғрилар тушди

0

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ва таниқли хонанда Шакира ўғрилик қурбонига айланди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри.

Жуфтликнинг Эсплугес-де-Льобрегатдаги уйига жиноятчилар кириб, у ердан қимматбаҳо буюмлар, соатлар ва тақинчоқларни олиб чиқиб кетишган. Таъкидланишича, ҳодиса давомида ўғрилар уй-жойга ҳеч қандай зарар етказишмаган. Жуфтлик уйда бўлмаган, сабаби футболчи Испания терма жамоаси билан, Шакира эса – Германиядаги гастролларда.

Пике ўғрилик ҳолати бўйича полицияга мурожаат қилди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи суриштирув ишларини бошлаган.

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: