Гвардиола Зиданнинг истеъфосига изоҳ берди

0

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳамкасби Зинедин Зиданнинг  «Реал»ни тарк этишига изоҳ берди.

«Барселона» ва «Бавария»ни тарк этганимда, мен қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонмаган эдим. Зидан истеъфоси сабабларини билиш учун, у билан гаплашиб олишим керак. Агар у изоҳлаб берса, ишончим комил, уни тушунган бўлардим. Ҳозирча бир нарса деёлмайман.

Унинг «Реал»даги натижалари таҳсинга лойиқ. Аммо, маънавий толиқиш нафақат мураббий ва футболчиларга, балки клуб раҳбарларига ҳам таҳдид солади. Баъзан, хўжайинларга сабр етишмайди. Ҳаммага оғир…», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда

 

manba: tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: