Instagram’да янги шаклдаги видеороликлар пайдо бўлади

0

Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари давомийлиги 60 дақиқани ташкил қилиши мумкин бўлган видеоёзувларни юклаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбаларга асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, аввалига гап вертикал видеоёзувлар учун янгилик жорий этиш ҳақида кетган, бироқ Instagram раҳбарлари яқинда бир нечта йиғилиш ўтказиб, унда узоқ видеолар шаклини яратиш масаласи ҳақида сўз юритишган. Эришилган келишувлар ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган.

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари давомийлиги 60 сония, шунингдек, Stories учун 15 сония бўлган роликларни юклаши мумкин.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: