Журналист «қиёмат қойим»га мўлжалланган овқатни синаб кўрди ва афсус қилди

0

Американинг Vice журнали муаллифи Жастин Каффер машҳур телебошловчи Жим Беккер томонидан қиёмат қойим вақтида сотиб олиш тавсия қилинадиган овқатни еб кўришга уринди. Тажриба якунлари ҳақида Каффер журналда маълум қилган.

Беккернинг маҳсулотлари кичкина челакларда сотилади. Уларда овқатни мустақил тайёрлаш учун тез парчаланмайдиган масаллиқлар солинган пакетлар бор. Журналист 196 порсияга мўлжалланган челакни сотиб олган. Ишлаб чиқарувчи масаллиқлардан турли хил мексикача таомлар тайёрлашни таклиф қилади. Тўплам 30 кунга мўлжалланган, бироқ Vice ходими бир ҳафтага чидай олмади.

Каффернинг сўзларига кўра, у қанчалик овқат ва соус билан тажриба қилишга уринмасин, ўзини алдай олмаган. Овқат ширин бўлмаган ва ундан ҳузурланиш имконсиз бўлган. Беш кун давомида фақат ичимликлар уни қутқариб қолган.

Daryo.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here