«Реал» ва «Барселона» бразилиялик янги юлдузга қизиқмоқда. У охирги ўйинида 9 дақиқада 3 гол урди

0

«Сантос» ярим ҳимоячиси Родриго Гоэс Европа топ-клублари назарига тушди.

17 ёшли футболчи Бразилия чемпионатининг ўтган ҳафтада «Витория»га қарши ўтказилган ва 5:2 ҳисобида якунланган учрашувда 9 дақиқа ичида ҳет-трик муаллифи бўлиб, бир голга узатма берди.

Marca нашри хабарига кўра, «Реал» ва «Барселона» ушбу ёш футболчи трансферига қизиқмоқда. Қайд этилишича, «Барса» аввалдан Родригони кузатиб келаётганди, «Реал» ҳам энди ўз қизиқиши ҳақида вакиллари орқали маълум қилган. «Сантос» ушбу ёш футболчиси трансферидан 50 миллион евро ишлаб олишни кўзлаган.

Гоэс «Сантос»да 2017 йилнинг ноябрида дебют қилганди.

 

manba: tribuna.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: