Саудия Арабистонида ЖЧ-2018 кўрсатилмаслиги мумкин. Нега?

0

Саудия Арабистони аҳолиси 2018 йилги жаҳон чемпионати ўйинлари трансляциясидан қуруқ қолиши мумкин. Бу ҳақда Le Figaro нашрига таяниб daryo.uz хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, маҳаллий телекомпаниялардан биронтаси трансляция ҳуқуқини харид қилиш ҳақида келиша олмаган. Контентга Қатарнинг beIN Media эгалик қилади. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) томонлар ўртасидаги воситачи саналади, бироқ музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Таъкидланишича, қатарликлар Саудия Арабистонини ҳуқуқларни харид қилмасдан трансляцияни амалга ошириш ва контентни ўғирлашда айбламоқда.

Шу тариқа, агарда мундиал бошланишигача вазият ўзгармаса, унда Саудия Арабистони аҳолиси ЖЧ-2018ни томоша қила олмайди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: