Шоҳруҳхондан яна бир янги тарона: «Турфа гуллар»! (аудио)

10

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Шоҳруҳхондан яна бир янги тарона. Яқиндагина «Қиз бола» қўшиғини клипи билан тақдим этган хонанда энди «Турфа гуллар» номли янги ижод маҳсулини мухлисларига тақдим этиш истагида.

Тарона аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли.

Демак, премьера! Тингланг ва баҳо беринг.

Hordiq.uz сайти энг янги қўшиқларни тақдим этишда давом этади.

10 ФИКРЛАР

  1. Яхши айтилгани билан бу қушиқни шохрух хоним кушиғи деб айтолмаймиз бу бизни болалигимиздаги унутилмас қушиқлар сарасидан

  2. Бу янгилик эмаску, аввалги реклама килинган «Киз бола» кушиги хам узиники эмас эди. Негадир матбуотчиларимиз жон куйдириб, «Шохруххоннинг янги таронаси» дейишибди. Бу кушик болалигимиздаги севимли кушигимиз эди. Ха, кутайликчи, бу «санъаткор» яна кимларнинг кушигини угирлар экан..? кутамиз…

      • Тўғри бу қўшиқ Шохруххонники эмас. Лекин у жуда таъсирчан қилиб бошқатдан мусиқасини ўзгартириб айтган. Менга ёқди. Шохрух охирги пайтда кўпроқ эски яъни одамларнинг эсидан чиқиб кетаётган қўшиқларга эътиборини қаратаяпти.
        Шу билан бирга унинг Жоним дадам қўшиғини мен ҳар сафар эшитганимда кўзимдан беиҳтиёр ёшлар келиб тинглайман.
        Нима бўлгандаям ёшларга омад тилашимиз керак!

  3. Бу қўшиқ Абдуровуб Олимов ва Дилшод Рахмонқуловлар томонидан жуда чиройли айтилган.

  4. Зур айтибди гап йук 10 марта эшитдим Албатта узиники эмас лекин бошка йуналишда замонавий килиб ижро килган койил.

  5. Менимча бу ерда Жасур Бадалбоевнинг хам катта мехнати синган унга хам рахмат

Comments are closed.