«Ўзбекконцерт» раҳбари республикамиздаги санъаткорларни улуғ Рамазон ойидан ўзини реклама қилишда фойдаланаётганликда айблади…

0

 

«Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров яқинда мамлакатдаги кўпчилик эстрада юлдузларини Рамазондек улуғ айём баҳонасида ўзларини очиқчасига реклама қилаётганликда айблади. Ваҳоланки, хонандаларга рўзаи Рамазон ойи давомида дин пешволари билан бирга ифторлик ва яна шу каби диний тадбирлар баҳона суратга тушиш тақиқланган.

Одилжон Абдуқаҳҳоров шуни таъкидлаб ўтдики, баъзи хонандалар диний аҳамиятга эга тадбирлардан ўзини реклама қилишда унумли фойдаланмоқда. Раҳбар шу ўринда Ислом эстрада хонандалари рекламасига сира муҳтож эмаслигини қистириб ўтди.

Хонандалар билан бўлиб ўтган учрашувда у аёл қўшиқчиларнинг очиқдан-очиқ кийимларда саҳнага, халқ олдига чиқаётгани ҳақида тўхталиб, уларни миллий менталитетга мос келадиган кийимлар кийиш, халқни ўзларининг ўзбек аёлларига хос бўлмаган сарполари билан чалғитмасликка чақирди. Аксинча, улар тутган йўлдан, кийган кийимлари, сўзлашув маданияти, ибо-ҳаёга асосланган феъл-атворидан оддий ўзбек қиз-жувонлари ўрнак олишлари лозимлигини уқтирди.

ca-news. org