Даҳшат! Ҳоким масжид олдида чўчқа пиширишга рухсат берди

0

“Ғарбнинг Исломлашувига қарши ватанпарвар европаликлар” гуруҳи – ПЕГИДА пайшанба куни ифтор вақтида Нидерландиянинг Роттердам шаҳридаги “Лолали” масжиди олдида чўчқа гўштидан кабоб пиширадиган бўлди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Нидерландиянинг бошқа йирик шаҳарларида ПЕГИДАнинг бундай кабобхўрлигига рухсат бермаган эди.

Масалан, Утрехт шаҳри ҳокимлиги 4 июнга режалаштирилган чўчқахўрлик тадбирини масъулиятсизлик деб атади ва жамоат хавфсизлиги учун таҳдид туғдиради деб ҳисоблади. Ҳокимлик ПЕГИДАга тадбир ўтказиш учун масжиддан узоқ жойни кўрсатди.

Бироқ мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Роттердамнинг келиб чиқиши марокашлик бўлган ҳокими Аҳмад Абутолиб ПЕГИДАнинг тардбири қонунларга зид эмаслигини билдирди.

У асосан турк ва марокашлик сиёсатчилардан иборат DENK партиясининг масжид олдида чўчқахўрликни тақиқлаш ҳақидаги талабини рад этди.

manba: azon.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: