ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси рекорд даражада пастга қулади

0

Халқаро футбол иттифоқи (ФИФА) терма жамоаларининг июнь ойи учун янги рейтингини эълон қилди.

Янги рейтингга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан 7 поғона пастлади ва 354 очко билан 95-ўринга тушиб кетди. ОФК миқёсида футболчиларимиз 13-ўринда бормоқда. Бу ойда ҳам терма жамоамиз Қирғизистондан (12-ўрин) ортда қолмоқда. Бундан ташқари, терма жамоамизни Осиё миқёсида Уммон, Ливан, Сурия каби терма жамоалар ҳам ортда қолдирган.

ОФК миқёсида рейтингни Австралия (718 очко) терма жамоаси бошқариб бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Эрон (708), Жанубий Корея (544) ва Япония (521) эгаллаб турибди.

Умумий рейтингда пешқадамлар ўзгармаган. Фақатгина кучли ўнликда Испания ва Польша терма жамоаларининг ўрин алмашганини кўришимиз мумкин.

Қуйида рейтингнинг топ-10лиги билан танишиб олишингиз мумкин. Тўлиқ рўйхат ФИФА расмий сайтида эълон қилинган.

ФИФА рейтинги
ТОП-10

1 (1). Германия – 1558 очко
2 (2). Бразилия – 1431
3 (3). Бельгия — 1298
4 (4). Португалия — 1274
5 (5). Аргентина — 1241
6 (6). Швейцария — 1199
7 (7). Франция — 1198
8 (10). Польша — 1183
9 (9). Чили — 1135
10 (8). Испания — 1126

 

Xalq so’zi

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: