Гватемаладаги «Фуэго» вулқони уйғониши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишидан ошди…

0

 

Шу ҳақда Гватемала суд тиббиёти миллий институти вакиллари расман маълум қилишган. Қутқарув хизмати вакиллари ҳамон вулқондан жабр кўрганларга қайсидир жиҳатдан кўмак бериш мақсадида тер тўкмоқда. Табиий офатларнинг хунук оқибатларини камайтириш миллий хизмати раҳбари Серхио Кабаньяс вулқон уйғониши натижасида ҳалок бўлганлардан ташқари 200 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари бедарак йўқолганларни қидириб топиш учун махсус операция ташкил этишган.

РИА Новости

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: