Исроилдаги Голан чўққиларида яшовчи араблар оиласининг аъзоси, уч яшар О’Нил Маҳмуд исмли болакай кутилмаганда инглиз тилида гапира бошлади…

0

 

Ота-онасининг айтишича, у ҳали араб тилида тўлиқ гапиришни уддалай олмайди. Аммо яқиндан бери соф инглиз тилида, яна Британия шевасида гапира бошлади. Ваҳоланки, бу оиладагилар бир умр фақат араб тилида тиллашиб келишган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Хўш, унда болакай бу тилни қачон ва кимдан, қай тартибда ўрганди? Ҳеч ким ушбу жумбоқни еча олмаяпти. Оила катталари зудлик билан экспертларни, олимларни чақиришди. Улар ҳам болакайнинг руҳиятини, саломатлигини чуқур ўрганиш жараёнида ҳеч қандай фавқулодда ўзгаришни топа олишмади. Фақат олимлардан бири тахмин қилди. Тахминга кўра, бу боланинг аждодлари узоқ ўтмишда инглизлар бўлишган-у, шу тилда сўзлаш болакайга мерос сифатида ўтган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳам ҳозирча тахминдан бўлак нарса эмас. Олимлар яқин келажакда Маҳмуднинг руҳиятини, оиланинг келиб чиқиш тарихини чуқур ўрганиб, боладаги фавқулодда қобилиятнинг пайдо бўлиш сабабини албатта аниқлашга сўз беришди.

hronika. info

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here